Зинченко "Манчестер Сити"да қолмоқчи
10 июн 2022 19:59
Янгиликлар
Зинченко "Манчестер Сити"да қолмоқчи
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченко жамоада қолмоқчи.
Манбанинг ёзишича, украиналик футболчи "шаҳарликлар" билан шартномани узайтиришга тайёр.
Олдинроқ Зинченко етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани учун "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкинлиги, шунингдек, клуб унинг позициясига янги ҳимоячи сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ Зинченко ушбу мавсумда "Манчестер Сити"ни тарк этиш ниятида эмас.
Эслатиб ўтамиз, Зинченко хизматларига бир вақтнинг ўзида Англия Премьер-лигасининг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда, улар орасида Лондоннинг икки жамоаси - "Арсенал" ва "Вест Хэм" ҳам бор эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар