

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченко болалигида қайси жамоада ўйнашни истагани борасида гапирди.
"Болалигимда "Барселона" таркибида ўйнашни истаганман, бироқ ҳозирда дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирида ўйнаяпман. Бу ердан кетишни истамайман.
Ростдан ҳам ҳозирда жуда бахтлиман. Дунёнинг энг яхши футболчилари билан бирга машғулот қиляпман ва ўйинларда қатнашяпман", - деди Зинченко.



