Зико Ҳиндистон клубида ишлайди

Narzulla Saydullayev
3 сен 2014
Машҳур бразилиялик мураббий Зико Ҳиндистоннинг «Гоа» клуби бош мураббийига айланди.
61 ёшли мураббийнинг охирги иш жойи Қатарнинг «Ал-Гарафа» клуби бўлганди. У ердан январь ойида кетганди.

Зико ўз вақтида Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби бош мураббийи сифатида ишлаганди. Ҳиндистонда мавсум 12 октябрь куни бошланиб 20 декабрда тугайди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru