

Аввалроқ, терма устози Воҳид Ҳалилхожич 28 ёшли футболчи нега Африка Кубогига чақирилмагани ҳақидаги саволга, Зиешнинг машғулотлардаги ҳаракати ва Марокаш ТЖдаги ўйинидан қониқиш ҳосил қилмагани учун уни қайдномага киритмаганини айтганди.
“Мухлисларни тушунаман, аммо Марокаш терма жамоасига қайтмайман. Бу якуний қарорим. Термадаги қинғирликлар менга аён бўлди. Бор эътиборимни клубдаги иштирокимга қаратаман. Охир-оқибат, бу унинг (терма мураббийи) қарори ва уни хурмат қилиш керак. Бу қарорга келишига сабаб бўлган гаплар эса ёлғон. Термада бошқа ўйнамайман. Ишқибозларга ачинаман, аммо вазият шуни тақозо этди”, дея баёнот қилди Зиеш.



