Зиданинг 4 ўғлидан 3 нафари "Реал" ёшлари сафида ўйнай олмайди

Aslanov Jasurbek
17 янв 2016, 15:49
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг 4 ўғлидан 3 нафари "Қироллик клуби"нинг кейинги учрашувларида ўйнай олмайди.

Бунга сабаб ФИФАнинг "Реал"га нисбатан қўллаган жазосидир. Олдинроқ ушбу ташкилот "қаймоқрангилар"ни вояга етмаган футболчилар хариди учун 2 трансфер ойнаси мобайнида янги футболчи рўйхатдан ўтказа олмаслиги борасида қарор чиқарган.

Зиданинг уч ўғли вояга етмаган ҳисобланади ва "Реал" уларнинг иштирокини тўхтатишга қарор қилди. Мураббийнинг катта ўғли Энцо 20 ёшда ва у "Реал" сафида ўйнашда давом этади. "Реал" ФИФАдан Зиданнинг ўғиллари жамоа сафида ўйнашда давом этиши қонунга мувофиқлиги ҳақида жавоб кутмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›