Зидан Йович ҳақида: "У - "Реал" келажаги"

Tolibjon Qosimov
8 янв 2020, 14:58
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Испания Суперкубоги ярим финали доирасидаги "Валенсия"га қарши баҳс олдидан жамоа форварди Лука Йовични қўллаб-қувватлади.

"Йўқотишларга қарамай ўзимизни яхши ҳис қилаяпмиз. Таркибимиз катта ва қолган футболчилар майдонга тушишга тайёр.

Йович - бу аниқ танлов. Бу келажак. У хотиржамликни сақлаб қолиши зарур, ҳозир Лука ўрганмоқда. У кўп нарса ўрганишни хоҳлайдиган йигит.

У жуда яхши. Йович келажакда жуда кўп гол уради. Биз унга ишонч билдираяпмиз", - деди Зидан.


Олдинроқ, ҳужумчи Карим Бензема ва вингер Гарет Бэйл жароҳат сабаб "Валенсия" билан ўйинни ўтказиб юбориши хабар қилинганди.

Йович ўтган ёзда "Реал"га "Айнтрахт Ф"дан ўтган эди. Форвард ЛаЛигада мадридликлар учун 12та ўйин ўтказди ва битта гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: marca.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›