

“Ўйинимиз бўйича бир нечта саволлар бор эди. Аммо “Севилья”га қарши 90 дақиқани қойилмақом ўтказдик. Бутун жамоани табриклаш керак. Бу бизнинг умумий ғалабамиз бўлди. Бензема яна бизга ғалаба келтирди, бироқ жуда яхши ҳимояланганимизни ҳам таъкидлаш керак. Тактик жиҳатидан олиб қаралганда ўйинни жуда сифатли ўтказдик. Ўйинчилар ҳам майдонда бир-бири учун курашди, борини берди. Ҳақли ғалаба!”, — дейди Зидан.



