

Португалиялик форвард "Севилья"га қарши ЛаЛиганинг 37-тур учрашувида дубль қайд этиб, жамоасининг ғалабасига (4:1) хисса қўшди.
"Роналду ҳақида нима дейишим мумкин? Унда бошқалардан ажралиб турадиган жиҳат бор. Иккинчи голи эса... Кроосдан яхши пас бўлди, Роналду эса зарба берадиган жойни топди. Аммо у қилган иш голлардан афзалроқ. Роналду муҳим паллаларда доимо "Реал"га ёрдам берган" - дейди Зидан.



