Зидан: "Реал"да ўйнаган кезларимда Месси ва Роналду каби футболчилар бўлмаган"

Aslanov Jasurbek
28 янв 2015, 13:46
"Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Кастилья" (клубнинг захира жамоаси) бош мураббийи Зинедин Зиданнинг таъкидлашича, у "Қироллик клуби"да ўйнаган пайтлари Криштиану Роналду ва Лионель Месси каби футболчилар бўлмаган.
"Йўқ, таркибимизда бундай футболчилар бўлмаган. Роналдуни статистикасига қараб ўзимга-ўзим ҳисобот бераман. Бу ҳайратланарли. У хатто машғулотларда ҳам кўп гол уриб, ғалаба қозонишни хоҳлайди" - дейди Зидан.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com