

"Биз Полнинг трансфери устида ишлашда давом этяпмиз, аммо бошқа ҳеч нарса дея олмайман. 31 августгача ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Айни дамда Погба "Реал" футболчиси эмас, бу келажакда содир бўладими ёки йўқми, билмайман.
Кўплаб клублар Поль борасида қизиқишмоқда, "Реал" эса доимо энг яхши футболчиларни нишонга олади. Аммо биз "Ювентус"нинг позициясини ҳурмат қиламиз, бошқа ҳеч нарса дея олмайман" - дейди Зидан.



