UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  4

Зидан: “Нафақага чиққанимда Роналду, Бэйл, Рамос ва Кроосга машғулот ўтказганим ҳақида барчага гапириб бераман” Янгиликлар

Зидан: “Нафақага чиққанимда Роналду, Бэйл, Рамос ва Кроосга машғулот ўтказганим ҳақида барчага гапириб бераман”

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос ҳақида ижобий фикрлар билдириб ўтди.

“У шу даражада маҳоратлики, ярим ҳимоянинг исталган нуқтасида тўп тепа олади. Уни майдонга туширишнинг ўзи кифоя,  ҳар қандай ҳолатдаям ўз ўйинини кўрсата олади.

Хотиржамлик-унинг энг асосий сифатларидан бири. У умуман асабийлашмайди, дарвозага зарба бериш учун яхши имкониятларни топади. Аммо у кўпроқ жамоадошларига тўпни заргарона етказиб беришни яхши кўради. 

Тони ҳар иккала оёқда ҳам бир хил тўп билан муомала қилиши мени ҳайратлантиради. “Туғма чапақаймикин” деб ўйлаб қоласан киши. 

Тони унчалик ҳам кўп гапирмайди. У оғир, босиқ инсон. Аммо керакли вақт ўз фикрини барчага - мураббйларга, менжерларга, ҳамкасбларига билдира олади.. Мен кўплаб муҳокамларга гувоҳ бўлганман, унда ҳам Крооснинг фикрлари муҳим аҳамият касб этган. Тони майдонда туғма етакчи. Уни келажакда ўз позициясида тарихдаги энг яхши футболчилардан бири сифатида эслашларига шубҳам йўқ.

Мен “Реал”га энди келганимда Кроосдек футболчига мураббийлик қилишмдан хурсанд эдим. Бу айни ҳақиқат. Қачондир нафақага чиққанимда барчага Криштиану, Бйэл, Модрич, Рамос сингари футболчиларни шуғуллантирганимни айтиб юраман. Шунингдек, Кроосга ҳам устозлик қилганимни фахр билан эслайман. У шунчаки профессионал”, деди Зидан Real France порталига берган интервьюсида.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика