

Португалиялик бу ўйинни голсиз тарк этди, аммо ўз ҳисобига иккита голли пас ёздириб қўйди.
"Мухлислар доимо Роналдудан хет-трик кутишади, аммо у бугун жамоадошлари учун кўплаб вазиятлар яратди. Биз ҳар бир футболчимизнинг ишидан мамнунмиз. Баъзида Криштианудан кўпини кутишимиз ҳақиқат. Барчамиз у кўп гол уришни истаймиз. Роналдуда имкониятлар бўлди, аммо у вазиятлардан фойдалана олмади.
Асосийси унда имкониятлар бўлди, у жамоадошларига ассистентлик қилди, дам олиш кунида эса гол урди. Биз доимо ундан кўпроғини талаб қиламиз ва кутамиз - чунки у Криштиану" - дейди Зидан.



