Зидан мураббийликка қайтмоқчи

Sherzod Nurmatov
30 дек 2025
"Реал" собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан ҳамон мураббийликка қайтишга умид қилмоқда.

52 ёшли франциялик ҳозир Мадридда истиқомат қилади. У 2021 йилнинг ёзида "Реал"ни тарк этган ва шундан бери бош мураббийлик лавозимига қайтмаган.

Зидан муносиб таклифни кутишда давом этяпти. У обрўсига мос келадиган улкан лойиҳани амалга оширишга тайёр.

Аввалроқ Зиданни фақат иккита бўш иш ўрни – "Реал" ва Франция терма жамоаси мураббийлиги қизиқтириши хабар қилинган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS