Зидан: "Кейн - ҳарт томонлама ривожланган футболчи"

Aslanov Jasurbek
16 окт 2017, 18:58
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Тоттенхэм"га қарши Чемпионлар лигасининг 3-тур учрашувидан олдин, рақиб жамоа ҳужумчиси Гарри Кейнни мақтади.

"У жуда муҳим футболчи, "Тоттенхэм"нинг асосий ўйинчиларидан ҳисобланади. Кейн - ҳар томонлама ривожланган футболчи. У кучли эканлигини биламиз, "Тоттенхэм" - жуда яхши жамоа ва биз бу ўйинга муносиб тайёргарлик кўрамиз" - дейди Зидан.

Олдинроқ, октябрь бошида "Реал" Кейн учун 200 млн. евро сарфламоқчи эди.

"Реал" - "Тоттенхэм" учрашуви 17 октябрь куни Мадридда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›