Зидан кейинги ҳафта Перес билан учрашади

Eldor Akmurzayev
20 май 2021, 20:15
Бу ҳақда AS хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Реал” устози Зинедин Зидан кейинги ҳафта клуб президенти Флорентино Перес билан учрашади ва жамоада қолиш ё қолмаслигини айтади. Бу Ла Лига чемпионлиги масаласи ҳал бўлганидан кейин юз беради. Қайд этилишича, Перес Зиданнинг ҳар қандай қарорини қўллаб-қувватлайди.

Франциялик мутахассиснинг ўрнини олишга асосий номзод сифатида Массимилиано Аллегри айтилмоқда. Бироқ, италиялик Зиданнинг қарорини кутмоқда ва шу туфайли музокараларни тўхтатиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: AS