Зидан: "Иско ҳар доим мен учун муҳим бўлган"

Tolibjon Qosimov
16 апр 2018, 12:39
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ЛаЛига 32-тури доирасида "Малага" устидан қозонилган ғалаба (2:1)дан кейин фикрларини билдирди.

"Бугундан қониқишим мумкин, биз қилишимиз керак бўлган нарсани бажардик. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда йинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Айрим ўйинчиларимиз (Роналду, Бэйл ва Модричга дам берилди) уйда қолишгани сабаби - биз Чемпионлар лигаси ярим финали ҳақида ўйлаяпмиз.

Иско ҳар доим мен учун муҳим бўлган. Жорий мавсум у ўтган йилгидан кўпроқ ўйнади. У гол урганидан хурсандман, бу гол унга керак эди. Иско мен учун муҳим, баъзида сизлар бошқача ўйлайсиз, аслида эса бундай эмас", - деди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: as.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›