Зидан: "Ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ, "Бавария" Мадридда ғалаба қозониши мумкин"

Aslanov Jasurbek
26 апр 2018, 11:08
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Бавария"га қарши учрашув (2:1) ҳақида фикр билдирди.

"Натижадан жуда мамнунман. Бироқ учрашув бошида ўйинни назоратимизга олишга уринганимизда катта қийинчиликлар юзага келди. Ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. "Бавария" "Бернабеу"да ғалаба қозониши мумкин. Аммо Мюнхенда 2:1 ҳисобида зафар қучганимиздан хурсандмиз.

"Бавария"нинг голи фақат Навас эмас, бошқа футболчиларнинг хатолари туфайли юзага келди. Иккинчи бўлимда посбонимиз жуда яхши ўйнади. Тўпсиз ҳаракатланиш қийин бўлди. Рибери ажойиб ўйин ўтказди" - дейди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›