Зидан: Ҳали ҳеч нарса ютмадик

3 июл 2020, 09:29
“Реал” устози Зинедин Зидан “Хетафе”га қарши баҳсдан ана фикрлари билан бўлишди.

“Ўйиндан олдин қийналишимизни сезгандик. Аммо агарда сабрли бўлсак, натижага эришишимизни ҳам билардик. Бу жуда муҳим 3 очко, лекин бу атиги 3 очко, холос. Чунки биз ҳали ҳеч нарса ютмадик”, — дейди Зидан.

“Реал” Ла Лига 32-туридан сўнг “Барселона”ни 4 очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca