UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  2 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  8 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  25 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  39

Зидан: "Ҳакамларнинг ишини баҳоламайман, "Реал" бундан-да яхшироқ бўла олади" Янгиликлар

Зидан: "Ҳакамларнинг ишини баҳоламайман, "Реал" бундан-да яхшироқ бўла олади"

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ЛаЛига 3-тури доирасида "Бетис"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бундан-да яхшироқ бўла оламиз. Ўйинни яхши бошладик, гол уриб олгандан кейин эса ортга чекиндик. Одатда ҳисобда олдинда бораётган пайтимиз барча футболчилар катта масъулият ҳис қилмоқда.

Рақиблар эса тезда икки гол уриб олди. Биз иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Муҳими футболчилар ғалабага ишонишди. Мағлуб бўлаётган пайтингда ўйин тизгинини ушлаб туриш қийин бўлади. Бизда жуда кўп вазиятлар бўлди. Фақатгина 3та гол урдик. Футболчиларим билан фаҳрланаман. Шундай темпда давом этиш керак.

Ҳакамликка ҳакамлар жавоб беради. Саволни уларга бериш керак. Мен ҳеч қачон ҳакамларнинг ишини баҳоламайман. Бор эътиборимиз рақибга қаратилганди. Оғир бўлди, бироқ қўлга киритилган очколардан хурсандмиз.

Куртуа ҳал қилувчи пайтларда ўзининг сейвлари билан жонимизга оро кирди. Бу биринчиси эмас. Унинг нималарга қодирлигини яхши биламиз ва бугунги хатти-ҳаракатларидан мамнунман.

Қўл остимдаги таркибдан қониқяпман. Яхши мавсум ўтказишга ҳаракат қиламиз", - деди Зидан.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика