Зидан: "Гвардиола - Зидан қарама-қаршилиги эмас, "Сити" ва "Реал" ўртасидаги ўйин бўлади"

Alisher
26 фев 2020, 17:44
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ЧЛ 1/8 финал доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу ўйин Гвардиола - Зидан тўқнашуви эмас, "Сити" - "Реал" ўйини бўлади. Бу ҳамма кўришни хоҳлайдиган ўйиндир.

Бу жуда ажойиб қарама-қаршилик ва биз бундай ўйинларда иштирок этишдан хурсанд бўламиз. Биз рақибимизнинг даражасини биламиз. "Ман Сити" жуда яхши жамоа ва улар ўз услубларида ҳаракат қилишади", - дейди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Сити" ўйини бугун Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca