

Мазкур муваффақият мадридликлар устози Зинедин Зидан учун «Реал»да қўлга киритган 133-си бўлди. Ушбу кўрсаткич бўйича Зидан Висенте Дель Боске билан тенглашиб олди.
Зидан 201, Дел Боске эса 246 ўйинда мазкур натижага эришган. «Реал» устозлигидаги ғалабалар ва ўйинлар сони бўйича мутлақ рекорд Мигель Муньосга тегишли – 605 учрашув, 357 зафар.



