Зидан бугун "Реал"да юбилей ўйинини ўтказади

Aziz Tukhtamuradov
14 окт 2017, 17:28
"Хетафе"га қарши ўйин Зинедин Зидан учун "Реал" бош мураббийи сифатидаги 100-ўйин бўлади.

Мадридликлар унинг қўл остида 74 та ўйинда ғалаба қозондилар. 17 та ўйин дуранг билан якунланган бўлса, 8 та ўйинда ютқазиб қўйдилар.

"Хетафе" "Реал"ни сўнгги 15та ўйинда фақатгина бир маротаба мағлуб эта олган. Ўша ўйин 5 йил олдин бўлиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, "Хетафе" - "Реал" ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 19:15 да бошланади.


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football-espana.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›