

Ушбу баҳсда уэльслик футболчи гол урди, аммо пенальтилар сериясида ўз зарбасини гол билан якунлай олмади.
"У яхши ўйин ўтказди, Бэйл учун хурсандман. У биз билан ва ишлашда давом этамиз. Келажакда нима бўлишини билмайман. Бугун у майдонга тушишни истади, олдинроқ эса ҳаммаси бошқача эди.
Гарет билан суҳбатлашганим йўқ. У яхши шуғулланди, шу сабабли майдонга тушди. Бироқ ҳеч нарса ўзгаргани йўқ" - дейди Зидан.



