Зидан Бэйл ҳақида очиқчасига гапирди

Aslanov Jasurbek
13 май 2019, 12:11
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ҳужумчиси Гарет Бэйл "Реал Сосьедад"га қарши баҳс (1:3) қайдномасида йўқлиги ҳақида тушунтириш берди.

"Бэйл кейинги баҳсда ўйнайдими, йўқми, билмайман. Жисмонан унинг аҳволи жойида. Барча ҳаракатларим тушунарли деб ўйлайман" - дейди Зидан.

Олдинроқ, Бэйл "Вильярреал"га қарши ЛаЛиганинг 36-тур ўйини қайдномасига ҳам киритилмаган эди.

Жорий мавсум 29 ёшли форвард ЛаЛиганинг 29та учрашувида майдонга тушиб, 8та гол урди ва 3та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca