Зидан: "Бэйл - бизга керакли футболчи"

Mirjalol Normatov
15 дек 2019, 13:59
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг фикрига кўра, ярим ҳимоячи Гарет Бэйл жамоага муҳим футболчи.

"Гарет Бэйлнинг "Реал"даги роли пасайган деб ҳисобламайман. Шунчаки ҳозирда барчаси менинг қарорларим бўлиб турибди. Ўтган ўйинда 3 ўзгариш қилдим, бироқ Гарет майдонга тушмади. Бироқ Гарет - бизга керакли футболчи. У жамоамизда ўйнайди ва уни ҳисобдан чиқара олмайман.

Жамоамдаги 25 футболчининг барчаси мен учун муҳим. Уларни ҳар доим ўйлайман", - деди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Espana

Сўнгги янгиликлар

Барча ›