Зидан: "Азар Суперкубокда ўйнамайди"
03 янв 2020 22:57
Янгиликлар
Зидан: "Азар Суперкубокда ўйнамайди"
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Испания Суперкубогига тайёргарлик жараёни ҳақида гапирди.
"Азар Суперкубок баҳсларида ўйнамайди. Унинг Суперкубокдан кейин сафга қайтишига умид қиляпман. Иско эса машғулотлар давомида ўйнашни хоҳлаётганини ва асосий таркиб учун рақобатда ғолиб чиқмоқчилигини исботлади. Иско менга ўйинчи сифатида ёқади. Мен ҳам ўз вақтида унинг позициясида ҳаракатланганман", — деди франциялик мутахассис "Real Madrid Info" нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар