UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  5 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  3 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  3 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  9 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5

Жўжани кузда санаймиз Янгиликлар

Жўжани кузда санаймиз

Баҳор-куз тизими остида кечадиган Ўзбекистон миллий чемпионатида сарлавҳадаги ибора кўпинча биринчи давра ўтказилаётган пайтда кўпчилик футбол кишилари томонидан тилга олинади.
Дарҳақиқат, мусобақанинг биринчи қисмида кўп ҳолларда осойишталик ҳукм суради. Натижалар сарҳисоби бошланганда футбол тили билан айтганда “сенсацион” ҳисоблар кўпая боради. Афсуски, миллий чемпионатимизда бугунги кунда футбол шинавандаларига на сенсациянинг ва на чемпионат жадвалининг қизиғи йўқ бўлиб қолган. Бунга ўйинларга тушаётган мухлислар сонининг турдан турга камайиб бораётгани мисол бўла олади. Сентябрь ойида ОАВда мухлислар ташрифи нега камайиб кетди, деган саволга турли йўналишларда жавоб изланди. Деярли барчанинг фикри бир хил кўринишда эканлигидан келиб чиқсак, бу муаммони тезда бартараф этиш мумкин. Бироқ ким бу ишни амалга оширади, деган савол бор. Чемпионатимизни бирор етакчи хориж чемпионати билан таққосламасакда, футболни томошабинсиз тасаввур қилиб бўладими?

Юқоридаги мавзуга қайтсак. Жўжалар сарҳисоби бу йил анчагина қизиқарли ва шиддатли ўтадиганга ўхшаяпти. Сентябрь ойи якунларига кўра юзага келган турнир жадвалига бир назар ташласак.

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-н

Фарқ

О

1

НЕФТЧИ

3

3

0

0

9-0

+9

9

2

ДИНАМО

3

2

1

0

4-1

+3

7

3

ПАХТАКОР

3

2

1

0

6-4

+2

7

4

ЛОКОМОТИВ

3

2

0

1

6-2

+4

6

5

МЕТАЛЛУРГ

3

2

0

1

7-5

+2

6

6

БУНЁДКОР

3

1

2

0

5-0

+5

5

7

ШЎРТАН

3

1

2

0

3-0

+3

5

8

БУХОРО

3

1

1

1

3-4

-1

4

9

ОЛМАЛИҚ

3

1

1

1

3-5

-2

4

10

ҚИЗИЛҚУМ

3

1

0

2

1-3

-2

3

11

НАСАФ

3

0

1

2

2-5

-3

1

12

СЎҒДИЁНА

3

0

1

2

5-9

-4

1

13

НАВБАҲОР

3

0

0

3

3-11

-8

0

14

ГУЛИСТОН

3

0

0

3

3-11

-8

0


Кўриб турганингиздек, беш жамоа кузнинг биринчи ойини мағлубиятсиз тугатган. Тўрт жамоа эса ғалаба қозона олмаган. Сўнгги икки ўриндаги “Навбаҳор” ва “Гулистон”нинг кўрсаткичлари бир хил. Чемпионлик учун курашаётган “Насаф”нинг натижалари ҳам мақтагулик эмас. Фарғоналиклар эса 3 имкониятдан тўлиқ фойдаланганликлари эътиборга молик.

Октябрь ойида 21-24 тур ўйинлари бўлиб ўтади. 21-турда сентябрь ойини муваффақиятсиз ўтказган “Гулистон” ва “Навбаҳор” куч синашса, “Насаф” турдан турга кучайиб бораётган “Нефтчи”ни қабул қилади. “Бунёдкор” ва “Динамо” учрашуви ҳам қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Пойтахт дербисида “Локомотив” - “Пахтакор” баҳси, жума оқшомини безаб берса ажабмас. “Олмалиқ” ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилса, “Сўғдиёна” – “Металлург” ва “Қизилқум” – “Шўртан” учрашувлари ҳам мухлислар эътиборидан четда қолмайдиган шиддатга эга бўлади. Бу ўйинларда ҳар бир жамоанинг фидоий ишқибозлари стадионларни тўлдириб, ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаб керакли “жўжалар”ни йиғишларига кўмаклашишади, деб умид қиламиз.
 
Бахтиёр Ширинов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика