Жозеп Бартомеу: "Биз Луис Энрикега ҳеч қандай ультиматум қўймадик"
08 янв 2015 01:36
Янгиликлар
Жозеп Бартомеу: "Биз Луис Энрикега ҳеч қандай ультиматум қўймадик"
"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу жамоа бош мураббийи Луис Энрикени қўллаб-қувватлашларини билдириб ўтди.
Луис Энрикенинг ўз режа ва мақсадлари мавжуд. У "Барселона"да ушбу режаларини амалга оширмоқда. Агарда Луис Энрике кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозонмаса истеъфога чиқаришимиз ҳақидаги хабарлар асоссиз. Биз Энрикега ҳеч қандай ультиматум қўймаганмиз. Мессини Энрике жазолагани ҳақидаги хабарлар ҳам ёлғон. Леонинг клуб билан тузган шартномаси мавжуд ва унинг кетиши борасидаги гаплар бизни ташвишга солмайди.
Фикрлар