Жозе Моуриньо: "Иккита четлатиш ҳақида гапиришни хам истамайман"

Aziz Tukhtamuradov
16 мар 2014, 08:31
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоасининг "Астон Вилла"га қарши ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз ғалаба қозониш учун қўлимиздан келганича харакат қилдик. Голга айлантиришимиз мумкин бўлган бир қанча вазиятлардан фойдалана олмадик.
Жамоамизнинг икки ўйинчиси четлатилган вазиятлар ҳақида гапиришни истамайман. Ҳакам "Астон Вилла"нинг футболчиларига ҳам "қизил" кўрсатиши мумкин бўлган вазиятлар бўлди, лекин негадир бу иш амалга ошмади", - деб айтиб ўтди "аристократлар" устози.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net