Жозе Моуриньо: “Демба Ба қишда “Челси”ни тарк этмайди”

20 янв 2014, 10:39
“Челси” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчи Демба Бани қишки трансферлар ойнаси мобайнида жамоани тарк этмаслигини таъкидлади.

“Торрес жароҳат олгач, биз Демба Бани жамоада олиб қолишга қарор қилдик. У яхши ўйинчи ва бизга ҳали керак бўлади. Энди бор умидимиз Ба ва Это’Одан, улар бизга фойда келтиришларига ишонамиз.

Шундай экан кейинги ўйинда Демба ёки Самюэль майдонга тушади. Олға йигитлар”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, аввал берилган хабарларда Демба Бани “Интер” ёки “Фиорентина” га ўтиши ҳақида айтилаётган эди.


Манба: sports.ru