

«Хатолар бўлиб туради, бу спортнинг бир қисми. Криштиану Роналду билан бўлган вазиятдаги пенальтини унутиб бўлдим. Энди бор эътиборимиз «Женоа»га қарши ўйинга қаратилади. Италия А сериясининг навбатдаги турларидан ўрин олган «Женоа», «Катания» ва «Парма»га қарши баҳсларда бор кучимиз билан ўйнаймиз, – дейди Кьеллини.



