Жоржо Кьеллини: "Болгарияга қарши ўйин Италия учун жуда муҳим"

Tolibjon Qosimov
6 сен 2013, 13:15
Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржо Кьеллини ЖЧ-2014 саралаш босқичи доирасидаги Болгарияга қарши бугунги учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Италия термаси - бирлашган жамоа. Жамоада "Ювентус" футболчилари ва мисол учун, "Милан" аъзолари ўртасида ҳеч қандай зиддият ёки келишмовчилик йўқ. Ҳаммамиз бир мақсад - Жаҳон Чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш йўлида меҳнат қиляпмиз. Бу борада бугунги Болгарияга қарши ўйин жуда муҳим аҳамият касб этади", деди Кьеллини.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru