Жорже Жезуш: "Бету қоидага зид равишда зарба берилишидан олдин дарвозадан чиқиб кетган эди"

Aziz Tukhtamuradov
15 май 2014, 08:45
"Бенфика" бош мураббийи Жорже Жезуш Европа Лигаси финалидаги мағлубиятидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ютқазиш доимо аламли. Айниқса, 120 дақиқа ичида майдонда айнан сенинг жамоанг кучли жамоа сифатида ўйин кўрсатса. Бугун "Бенфика" ғалаба қозониш учун кўпроқ иш қилганди. Лекин бу футбол, мағлубиятни ҳам тан ола билиш зарур.

Яна бир маротаба еврокубоклар финалида иштирок этганимиз билан футболчилар ва мухлисларимизни табриклайман. Жамоамиз финалдан бошқа ҳеч қайси ўйинда мағлубиятга учрамади. Футболда эса мунтазам равишда ғалаба қозониб бўлмайди.

Бету ўйин натижасига сезиларли таъсир ўтказди. у португалиялик. Бизнинг футболимизни билади. У зарба берилишидан олдин дарвозасидан чиқиб кетди. Бу эса қоидаларга зид ҳолатдир. Биз пенальтилар сериясида ҳам мағлубиятга учрашга лойиқ эмасдик", - дейди Жезуш.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru