UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  79 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  3 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  5 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Жўра Хонназаров халқаро турнири. “Қалдирғочлар” йирик ғалаба билан бошлашди Янгиликлар

Жўра Хонназаров халқаро турнири. “Қалдирғочлар” йирик ғалаба билан бошлашди

Куни кеча 2001 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида Жўра Хонназаров хотирасига бағишланган халқаро турнир старт олди.
22-26 июнь кунлари давом этадиган мусобақада жами 12та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда куч синашишади. Мазкур турнирда “қалдирғочлар” “А” гуруҳидан ўрин эгаллашган. Ҳар бир гуруҳда учтадан жамоа борлиги учун “Бунёдкор-2001” иккинчи кунга келиб, ўзининг биринчи ўйинини ўтказди.

1-тур учрашувида Мурод Отажонов шогирдлари “Чирчиқ” билан куч синашди. Беллашувда бунёдкорчилар тўлиқ устунликка эришишди. Ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ чирчиқликлар ҳимоячиси ва дарвозабони бир-бирини тушунмаслиги натижасида ҳисоб очилди – 1:0. Беллашувнинг дастлабки дақиқаларидан гол ўтказиб юборган “Чирчиқ” қолган вақт давомида ўзини ўнглай олмай, палата-партишликка юз тутди. Гарчи Тошкент вилояти вакиллари ҳимоявий ўйинга ўтиб олган бўлишса-да, “қалдирғочлар” биринчи бўлим якунлангунга қадар яна 3та гол уришди.

Иккинчи таймда чирчиқликлар ташаббусни ўз томонларига оғдиришга ҳаракат қилиб кўришди. Аммо бу уруниш 5 дақиқа давом этди холос. Қолган вақт мобайнида 14 ёшли бунёдкорчилар яна 4 марта рақиб дарвозабонини ранжитишди. Шу тариқа, “қалдирғочлар” йирик – 9:0 ҳисобда турнирни ғалаба билан бошлашди.

Гол муаллифлари: Санжар Абдураимов, Иброҳим Иброхимов, Ҳумоюн Исломов 2та, Маҳди Абдураимов, Жасур Ҳолдоров, Ислом Абдужабборов 2та, Зокир Ҳасанов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика