
"Гуруҳимизда кучли рақиблар бор, аммо "Рома"ни нотаниш жамоа деб бўлмайди. Гуруҳда имкониятлар тенг. Сўнгги марта Чемпионлар лигасида тўрт йил аввал ўйнаган бўлсакда, бу мусобоқада тажриба тўплаган футболчиларимиз йўқ эмас. Мухлислар Гарсияни ёқтиришади. У жамоага ўз ғояларини тадбиқ қила олди. Футболчилар унинг ғояларини яхши қабул қилишди ва бу натижа келтирди. Шахсан мен у билан 2007 йилда "Ле-Мане"да танишганман. Кейинчалик 2009 йилда "Лилл"да унинг қўл остида ўйнаганман ва "Рома"да яна учрашдик. Биз бир-биримизни яхши таниймиз. Муносабатларимиз жуда яхши" - дейди Жервиньо.