
"Аминманки, агар Луис Суарес ҳозирги формасини сақлаб тура олса, биз мавсумни кучли тўртликда якунлаймиз. Буни Суареснинг ўзи ҳам истайди ва у бунга муносиб ҳам. Бундай савиядаги футболчи Чемпионлар Лигасида ўйнаши керак. Менимча ҳозирги формасида Луис жаҳоннинг энг кучли жамоаси ҳисобланади. Буни у менинг жамоадошим бўлгани учунгина айтмаяпман". деди Жеррард.