UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  1 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  4 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  1 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  28 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  29 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  6 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  25 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0

ЖЧ-2018 саралаш босқичига 14 апрель куни қуръа ташланади Янгиликлар

ЖЧ-2018 саралаш босқичига 14 апрель куни қуръа ташланади

ОФК расмий сайтининг маълум қилишича, 14 апрель куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда ЖЧ-2018 саралаш босқичи Осиё минтақаси учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади.
Шу куни Осиё Кубоги-2019 саралаш ўйинларига ҳам қуръа ташланади. Қуръа миллий терма жамоаларнинг ФИФА рейтингида эгаллаб турган ўрнига кўра олиб борилади.

34та жамоа тўғридан-тўғри саралашнинг иккинчи босқичидан курашга киришади. Булар - Эрон, Япония, Ж.Корея, Ўзбекистон, БАА, Қатар, Уммон, Иордания, Хитой, Австралия, С.Арабистони, Баҳрайн, Ироқ, Фаластин, Ливан, Қувайт, Филиппин, Мальдив, Вьетнам, Тожикистон, Мьянма, Афғонистон, Таиланд, Туркманистон, КХДР, Сурия, Қирғизистон, Малайзия, Гонконг, Сингапур, Индонезия, Лаос, Гуам ва Бангладеш.

Олтита жамоа саралашнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтди. Булар - Яман, Ҳиндистон, Шарқий Тимор, Камбоджа, Бутан ва Хитой Тайпейи. Саралаш ўйинларида жами 40та жамоа бештадан саккизта гуруҳга бўлинади. Баҳслар 11 июндан келаси йилнинг 29 мартигача давом этади.

Гуруҳ ғолиблари ва тўртта энг яхши кўрсаткич қайд этган иккинчи ўрин соҳиби тўғридан-тўғри Осиё Кубоги-2019га ҳамда ЖЧ-2018 саралаш босқичининг ҳал қилувчи раундига йўл олади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика