UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55"Локомотив" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  4 20:45Анвар Бердиев "Шўртан" билан шартномасини узайтирди  2 20:20Фарруҳ Зокиров: "Биз ҳозирги таркибимиз билан ҳам кейинги босқичга чиқишимиз керак"  0 20:10"Барселона" ҳимоячиси 5 ҳафтага сафдан чиқди  3 19:56Расман: "Бухоро" хорватиялик легионерни сафига қўшиб олди  0 19:43Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси: "Абдуқодир Ҳусановни "Манчестер Сити"га ўтгани билан табриклаймиз!"  9 19:34Людмила Карачик: "Биринчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз"  0 19:19"Бунёдкор" "Динамо"дан устун келган назорат ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 18:57Европа чемпионати бронза медали соҳиби Симон Кьер фаолиятини якунлади  0 18:34Селюк: "Ҳусанов қанақасига 50 млн туради? Максимум – 20!"  63 18:11"Ливерпуль" футболчиси фаолиятини Шотландияда давом эттиради  0 17:49Модрич — "Барса"га қарши ўйиндан кейин интервью берган "Реал"нинг ягона футболчиси  8 17:20"Пахтакор" Туркия йиғинида Чехия, Япония ва Қозоғистон жамоалари билан ўйнайди  4 16:55"Бунёдкор" назорат учрашувида "Динамо"ни мағлубиятга учратди  5 16:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Филиппин билан жанговар дуранг қайд этди  5

ЖЧ-2014 стадионлари. “Арена Амазония” (Манаус) Янгиликлар

ЖЧ-2014 стадионлари. “Арена Амазония” (Манаус)

2014 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилувчи стадионлар билан таништиришни давом эттирамиз.
Бунга қадар Сан Паулу шаҳридаги “Арена де Коринтианс”, Натал шаҳрида барпо этилган “Арена дас Дунас” ҳамда Манаусдаги “Эстадио Кастелан” стадионлари ҳақида маълумот бергандик.

Бразилиядаги мундиал учун катта стадионлар қуриб ташланди. Лекин Жаҳон чемпионати ўтиб бўлганидан сўнг ушбу стадионларнинг кўпчилиги клубларга тегишли бўлмайди. Манаус шаҳрида ҳам 43 минг ўринли стадион қурилди, бироқ унда қайси клуб ўйнаши ҳозирча номаълум.


 
"Арена Амазония" стадиони кейинчалик фақат футбол ўйинлари учун хизмат қилмайди. Унинг ёнидаги меҳмонхоналар, ресторанлар, барлар, магазинларда инсонлар кўнгилочар тадбирларда иштирок этишлари мумкин. Стадион атрофида ўрмон ва бошқа табиий ўсимликларга бой боғлар бор.
 
Стадионнинг ўзи ҳозир анча оммалашиб қолган экологик маҳсулотлардан қурилди. Бу аренада гуруҳ босқичининг тўртта ўйини бўлиб ўтади. Кейинчалик 40 мингдан ошиқ томошабинга мўлжалланган стадионда Бразилиянинг тўртинчи дивизиони ва Амазонас штати клублари ўйинларини ўтказишлари режалаштирилган.

 

Тўлиқ номи: "Arena da Amazônia"
Қурилиш бошланган: 2011 йил
Стадион қуриб бўлинган: 2014 йил 9 март
Стадион эгаси: Амазонас штати ҳокимияти
Стадион сиғими: 42374
Майдон узунлиги: 105х68
Стадион расмий сайти: arenadaamazonia.com.br



Қизилқарли фактлар
Ушбу стадион атрофида дунёдаги энг катта ўрмонлардан бири бўлган шаҳарда жойлашган;

Стадион томидаги махсус қурилмалар сувларни тўплайди, кейинчалик бу сувларни майдонни суғориш ва хўжалик ишларида ишлатиш мумкин;

Ёритиш тизимлари қисман қуёш энергияси орқали ишлайди;

Мусобақа тугагач стадионда турли концертлар ва кўргазмалар бўлиб ўтади.



Бу стадиондаги барча ўйинлар:
14 июнь

Англия – Италия

18 июнь
Камерун - Хорватия

22 июнь
АҚШ - Португалия

25 июнь
Гондурас - Швецария


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика