UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   1 12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  5 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   22 12:19Остон Ўрунов машғулотларга қайтди  2 11:56"Арсенал" ҳали ҳам фаворит номига лойиқми?  7 10:52"Реал" Трентдан сўнг кейинги йил "Ливерпул"нинг яна бир асосий ҳимоячисини текинга олмоқчи  4 10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  4 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  15 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  1 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  61 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  32 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  61 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  10 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  26 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  813

ЖЧ-2014 саралаши: Эрон сафарда Қатарни мағлуб этди Янгиликлар

ЖЧ-2014 саралаши: Эрон сафарда Қатарни мағлуб этди

ЖЧ-2014 саралаши 8-тури доирасида Эрон миллий терма жамоаси сафарда Қатар терма жамоасини кичик ҳисобда мағлубиятга учратди ва гуруҳдаги очколари сонини 10тага етказди.
Дохадаги «Жасим Бин Хамад» стадионида кечган учрашув Эрон терма жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Учрашувнинг иккинчи бўлими 66ғдақиқасида қатарлик ҳимоячиларнинг хатосидан Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Ризо Ғуччанажод унумли фойдаланди. Эронликлар ҳужумчиси қатарликлар посбони Қосим Бурхонни яккама-якка вазиятда доғда қолдириб ўйинда ҳисобни очди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида Карлуш Кейруш шогирдлари ўйин тизгинини қўлларида ушлаб туришди ва мезбонларга имконият қолдиришмади. Шу тариқа, Эрон сафарда муҳим ғалабага эришди ва ўз очколари сонини 10тага етказиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси гуруҳдаги кейинги учрашувини 11 июнь куни ўз майдонида Ливан терма жамоасини қабул қилади. Ҳудди шу куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Жанубий Кореяга қарши тўп суради.

ЖЧ-2014 саралаш. 4-саралаш босқичи 8-тур.
04.06.2013. «А» гуруҳи

ҚАТАР - ЭРОН - 0:1 (0:0)
ГОЛ:
Ризо Гоччанажод 66
Қатар: Қосим Бурҳон, Билол Муҳаммад, Иброҳим Ал Ғаним, Иброҳим Мажид, Мусаб Маҳмуд, Абдулкарим Ҳассан (Мажид Муҳаммад, 67), Талал Ал Блуши, Весам Ризиқ, Халфан Иброхим, Юсуф Аҳмад (Абдулқодир Илёс, 81), Ҳассан Холид (Ҳамид Исмоил, 68).
Эрон: Раҳмон Аҳмади, Пежман Монтазари, Амир Ҳуссайин Содиғи, Хусро Хайдари (Ғуломризо Ризои, 90+3), Жавод Некунам, Масуд Шожаи, Жалол Ҳуссайни, Ҳошим Бекзода, Мужатбо Жаббори (Муҳаммад Ризо Халатбари, 84), Ризо Гуччанажод (Омид Иброҳими, 88).
Огоҳлантиришлар: Билол Муҳаммад 60, Қосим Бурҳон 81 - Ризо Гоччанажад 73.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика