UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  60 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  18 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

ЖЧ-2014. Италияни таслим қилган Коста-Рика "ўлим гуруҳи"дан тирик чиқди! Янгиликлар

ЖЧ-2014. Италияни таслим қилган Коста-Рика "ўлим гуруҳи"дан тирик чиқди!

Бразилиядаги мундиал бизга сенсацион натижаларни тақдим этишда давом этади.
Биринчи турда барчани ҳайрон қолдириб Уругвай терма жамоасини мағлуб этган Коста-Рика ўша ғалаба оддий тасодиф эмаслигини исботлади.

Иккинчи турда Италия билан кураш олиб борган Коста Рика терма жамоаси асосий эътиборни қарши ҳужумга қаратди. Бу самара келтирди.

8-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Борхес боши билан дарвозага йўллади, тўп тўсин устидан ўтиб кетди, ушбу вазиятда Буффон хатога йўл қўйганди.

30-дақиқада Балотелли қулай имкониятдан фойдалана олмади. У дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб тўпни унинг устидан ташлашга уринди, бироқ зарба ноаниқ бўлди.



32-дақиқада яна ўша Балотелли жарима майдони чизиғи устидан дарвозага зарба берди. Дарвозабон ўзини кўрсатди.

44-дақиқада ўйин тақдирини ҳал қилган вазият содир бўлди. Диазнинг пасидан сўнг Руиз боши билан Буффонни доғда қолдирди! Тўп тўсинга тегиб дарвоза ичига бориб тушди - 0:1!

51-дақиқада Дармианнинг зарбаси ноаниқ кетди, кейинги дақиқада Пирлонинг жарима тўпидан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Навас қайтарди.



Пранделли ўйинга Кассано, Инсинье ва Алессио Черчи каби ҳужумчиларни ташлади. Бироқ италянларнинг ҳеч бир ҳужуми самара келтирмади. Шу тариқа гуруҳда иккала ўйинни ютган Коста-Рика "ўлим гуруҳи" деб аталган гуруҳдан биринчи бўлиб кейинги босқичга чиқди!

Ушбу ўйиндан сўнг кеча Уругвайга мағлуб бўлган Англиянинг гуруҳдан чиқа олмаслиги маълум бўлди.

Сўнгги турда Уругвай ва Италия иккинчи йўлланма учун ўзаро кураш олиб боришади.




ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Коста-Рика22004 - 136
2Италия21012 - 203
3Уругвай21013 - 4-13
4Англия20022 - 4-20


Италия – Коста-Рика 0:1

20 июнь. 21:00
Ресифе. “Арена Пернамбукано” стадиони.
Бош ҳакам: Энрике Оссес (Чили)
Ёрдамчи ҳакамлар: Карлос Астроза (Чили), Серхио Роман (Чили).
Захира ҳаками: Неант Алиум (Камерун)

ГОЛ: Руис 44

Италия: Буффон, Кьеллини, Дармиан, Мотта (Кассано, 46), Кандрева (Инсинье, 56), Абате, Маркизио (Алессио Черчи, 69), Балотелли, Барцальи, Де Росси, Пирло,

Коста-Рика: Кейлор Навас, Гонсалес, Уманья, Борхес, Дуарте, Боланьос, Кэмпбелл (Уренья, 73), Руис (Бренес, 80), Диас, Гамбоа, Техеда (Куберо, 67).

Огоҳлантиришлар: Балотелли 69 - Куберо 71


Нарзулла Сайдуллаев .
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика