UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  7 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

ЖЧ-2014. Голландия - Коста-Рика. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЖЧ-2014. Голландия - Коста-Рика. ПРЕВЬЮ

Костарикаликлар бугун Жаҳон чемпионатида навбатдаги сенсацияни юзага келтиришга уриниб кўришади.
Чорак финал жуфтликлари орасида фаворит ва аутсайдерга эга бўлган ўйин айнан мана шу ҳисобланади. Коста-Рика ўз тарихидаги энг яхши натижага эришиб бўлди. Голландия эса ушбу рақибни мағлуб этиб ярим финалга чиқмаса ўзини кечира олмайди. Аммо Коста-Рика гуруҳда Уругвай, Италия ва Англияни ортда қолдирганини ёддан чиқарманг, 1/8 финалда эса пенальтилар сериясида Грецияни таслим қилди. Лекин голландлар юқоридаги жамоалардан кўра ёрқинроқ ўйин намойиш этаётганини тан олиш ҳам керак.



ГОЛЛАНДИЯ - КОСТА-РИКА
6 июль. 01:00
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Абдулҳамидилло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)
Захира ҳаками: Ноумандиез Дуе (Кот Д'Ивуар)

Тахминий таркиблар:

Голландия
: Силессен — де Врей, Влаар, Мартинс Инди — Янмаат, де Гузман, Блинд, Куйт — Снайдер — Роббен, ван Перси

Коста-Рика: Навас — Гамбоа, Уманья, Гонсалес, Акоста, Диас — Руис, Борхес, Техеда, Боланьос — Кэмпбелл

Жароҳат олган: Н. де Йонг (Голландия)

Дисквалификация қилинган: Дуарте (Коста-Рика)

Биттадан сариқ карточкаси борлар: Блинд, де Врей, де Гузман — Навас, Гонсалес, Куберо, Техеда, Руис



Ўйиндан олдинги фикрлар

Луи ван Гаал (Голландия бош мураббийи):

"Коста-Рика худди бизга ўхшаб ўйнайди ва ҳужумлар ташкил қилди. Мақсадимиз – Жаҳон чемпиони бўлиш. Биз буюк жамоа эмасмиз, аммо бизни мағлуб этиш қийин. Ҳозирга қадар ўзимизга керакли натижага эришиш учун ўйнадик, финалга қадар шундай бўлишини истаймиз".

Хорхе Луис Пинто (Коста-Рика бош мураббийи):

"ФИФА ва ўйин ҳакамларидан Роббенга эътиборлироқ бўлишларини сўраб қоламан. У симуляция ишлатганини тан олди, шу боис ҳакамлар уни диққат билан кузатишсинг".



Қизиқарли фактлар

Бу икки жамоа олдинлари умуман тўқнаш келишмаган.

2002 йил АҚШ терма жамоаси Жаҳон чемпионати чорак финалига чиққанди. Ўшандан буён илк бор КОНКАКАФ минтақаси жамоаси Коста-Рика чорак финалга чиқди.

Голландия мундиалнинг охирги тўртта ўйинида баҳс давомида ҳисобда ортда бораётиб якунда ғалаба қозонди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика