ЖЧ-2013 (U-17). Очилиш учрашувини мексикалик ҳакам бошқаради

Narzulla Saydullayev
17 окт 2013, 12:56
Бугун БААда ўсмирлар (U-17) ўртасида футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади.
Абу Дабида жойлашган “Шайх Зайд” ўйингоҳида Бразилия – Словакия баҳси билан кичик мундиалга старт берилади.

ФИФА сайтининг хабар беришича, турнирнинг очилиш учрашувини мексикалик ҳакам Марко Родригес бошқаради. Марко Родригес 1999 йилдан бери халқаро даражадаги ўйинларни бошқариб келмоқда. У 2006 ва 2010 йилги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган. Шунингдек, 2014 йилги мундиалда қатнашиш учун мексикалик ҳакамлар орасида энг асосий даъвогар бўлиб турибди.

Х.Холиқов тайёрлади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›