UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Саудия Арабистонига қарши таркиби маълум  0 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  4 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  3 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  0 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  10 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  7 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  1 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  1 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  3 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  6 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0

ЖЧ-2006 финали ҳаками: «Зиданга қизил кўрсатганимда у мен учун оддий ўйинчи эди» Янгиликлар

ЖЧ-2006 финали ҳаками: «Зиданга қизил кўрсатганимда у мен учун оддий ўйинчи эди»

ЖЧ-2006 финал учрашуви ҳисобланган Франция – Италия ўйинида ишлаган аргентиналик ҳакам Орасио Элисондо французлар сардори Зинедин Зиданни четлатиш ҳақидаги қарорни қандай қабул қилгани ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.
«Албатта, матбуотдаги чиқишлар туфайли ўша қарорим қанчалик муҳим қарорни қабул қилганимни кейинчалик тушундим. Аммо Зиданга қизил кўрсатган вақтда буни сезмагандим. У мен учун жамоанинг оддий ўйинчиси эди.

Матерацци йиқилганида тўп бошқа томонда эди, мен табиийки ўша томонга қараб югураётгандим. Тўп Матерацци ётган ярим майдон томон ўтганида буни кўрдим.

Матерацци турмасди. Унинг туришини кутмоқчи бўлдим. Аммо туравермагач ўйинни тўхтатдим. Ўзимнинг биринчи ёрдамчимдан (Дарио Гарсию) сўрадим: «Дарио, ниманидир кўрдингми? Нимага у майдонда ётибди?». У менга ҳеч нимани кўрмаганини маълум қилди. Кейин иккинчи қанот ҳакамига (Родольфо Отеро) мурожаат қилдим, аммо у ҳам ҳеч нима кўрмаганини айтди.

Захира ҳаками Луис Медина Кантальехо наушник орқали барчасини айтиб берди: «Орасио, мен кўрдим. Зидан Матераццини кўкрагига боши билан кучли зарба берди».

Кантальеходан нима учун Зидан унга зарба берганини, Матерацци бунгача қандайдир ҳаракат қилдими деб сўрадим. У фақат Зиданнинг зарбасини кўрганини маълум қилди.

«Қандай қарор қабул қилиш керак?» деб ўйладим. Зидан ёнимда тинчгина турарди. Мен бу вазиятни кўрмаганимни барча биларди, шу боис дарҳол унга қизил карточка кўрсата олмасдим.

Қанот ҳаками ёнига бориб: «Дарио, эътиборлироқ бўл» дедим. Ўзимга эса: «10 дақиқа қолди янада эътиборли бўл» дедим.

Сўнгра Зиданни ёнига келиб унга қизил карточка кўрсатдим. Ўшанда ҳакамларга наушниклар энди пайдо бўлганди. Агар бош ҳакам қанотдаги ёрдамчисини ёнига борса ниманидир сўрашини барча билади.

Дарио ҳеч нимани кўрмаганини билардим. Ўша вақтда уни ёнига боришим қарор чиқаришдаги муҳим омиллардан бири эди», – дейди Элисондо.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика