Жасур Асланов: "Мен "СА"га қандай келганман?"
31 дек 2014 18:45
Янгиликлар
Жасур Асланов: "Мен "СА"га қандай келганман?"
Янги 2015 йил кириб келишига ҳам саноқли соатлар қолмоқда.
Байрам туҳфаси сифатида сайтимиз ўқувчиларига яна бир янги лойиҳани тақдим этамиз. Лойиҳа Мен "СА"га қандай келганман? деб номланади ва унда сайт ижодкорларининг қандай қилиб championat.asiaга келишгани ҳақида сўз боради.
"Мен, Жасур Асланов армиядан кейин ўзимга иш қидира бошладим. Авваллари ҳам "СА"га кўп кириб турардим. Турли хил мақолаларни ўқирдим, ўйинлардан фотогалереяларни телефонимга сақлаб олардим. 2014 йилнинг май ойларида сайтга ҳар доимгидек хабарларни кўздан кечиргани сайтга кирдим ва у ерда ишчи (хориж хабарларини киритувчи) кераклиги ҳақидаги эълонни ўқиб қолдим.
Шу заҳоти хабарда кўрсатилган рақамга сим қоқдим ва улар менга қаерга келишим кераклигини тушунтиришди. Айтилган манзилга бордим, мени эшик олдида Нарзулла ака (Нарзулла Сайдуллаев) кутиб турар эди. Нарзулла ака каминани ичкарига таклиф қилди ва бирга деворлари ойна билан ўралган хонага кирдик. Бироздан сўнг Нодирхўжа Юлдашев кириб келдилар (уларнинг бўйлари суратдагидан бироз пастроқ экан). Салом бердим ва суҳбат бошланди. Улар мендан футболга қанчалик қизиқишимни, олий лигага бўлган эътиборимни сўрадилар. Мен кичкиналигимдан футбол билан ўсганман, отам ҳам футбол шайдоси, шу сабабли барча саволларга иккиланмай жавоб бердим (адашмасам).
Кичик суҳбатдан сўнг Нодир ака менга ташриф қоғозларини (визитка) бердилар ва шу қоғозда кўрсатилган электрон манзилга бирор-бир каттароқ рус тилидаги интервьюни таржима қилиб жўнатишимни айтдилар. Камина бу вазифани ўша куниёқ бажариб электрон почта орқали жўнатдим. Бир неча кун ўтганидан сўнг қўнғироқ бўлди ва мени синов муддатига ишга олишгани ҳақида хабар беришди. Биринчи иш кунимда кўп нарсани тушунмасдим, чунки "СА"гача бундай жойларда ишламаганман. Секин-аста бу ердаги ҳамма билан танишиб олдим.
"СА"га келганимга 6 ой тўлган бўлса ҳам, Нодирхўжа Юлдашев, Хайрулла Холиқов, Камолиддин Алимов каби устозлардан ва қолган ака-укаларимдан ("СА" - бир оила) керакли билимларни ўрганишда давом этяпман. Мана шунақа!"

Фикрлар