UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  0 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  2 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  2 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  4 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  10

Жамшид Саидов: "Янги мавсумга тайёргарлик режаларимиз маълум бўлган" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Янги мавсумга тайёргарлик режаларимиз маълум бўлган"

Муборакнинг "Машъал" клуби навбатдаги мавсумга тайёргарликни 13 декабрдан бошлайди.
Шу ва жамоанинг навбатдаги режалари ҳақида асосий таркиб ёрдамчи мураббийи Жамшид Саидов айтиб ўтади.

"Келётган мавсумга белгиланган режаларимизни ишлаб чиққанмиз ва булар тайёр. Бош мураббийимиз Александр Хомяков Россиядан 10 декабрь куни учиб келади ва шундан сўнг барчаси тасдиқланади.

Режага кўра дастлабки йиғинни 13 декабрь кунидан бошлаймиз. Асосан жисмоний ҳолатни тиклашга қаратилган йиғин Янгиерда бўлиб ўтади. 15 кунлик йиғин якунининг сўнгги кунида битта назорат учрашуви билан декабрь ойидаги йиғинни якунлаймиз. Футболчиларимиз байрам муносабати билан қисқа таътилга чиқишади. 5 январь куни эса жамоа Тошкентда йиғилиб, тиббий кўрикдан ўтади" , - дейди Жамшид Саидов дастлабки режалар ҳақида.

- Таркибда қай даражада ўзгаришлар кўрамиз?


Албатта бу саволга аниқ жавобни бош мураббий беради. Мени эса шуни айтиб ўтишим керакки, биз айни вақтда ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган кўплаб футболчилар билан кейинги мавсумга ҳам шартномаларни қилиб бўлганмиз. Бу ҳам ижобий ҳолатдир. Таркибни ўзгартиравериш бу муваффақиятга олиб келмайди. Асосий таркибни сақлаб қолган ҳолда, қўшимча жамоани кучайтира олиши мумкин бўлган ёшларни жалб этамиз. Таркибда эса катта ўзгариш бўлмайди. Жамоага асосан биринчи лига ва ёшларимиздан футболчилар келиб қўшилади. Аниқ номларни айтиш қийин, боиси кўплаб футболчилар кўрикда бўлади. Энг муносибларини эса жамоада олиб қоламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика