UZ

Сўнгги янгиликлар

00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  0 23:45ЕЧЛ учун кураш. "Аталанта" - "Рома"  14 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  0 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  2 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  11 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  54 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  29 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  3 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  3 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

Жаъфар Ирисметов: “Локомотив” – “Бунёдкор” баҳсида имкониятлар 50га50” Янгиликлар

Жаъфар Ирисметов: “Локомотив” – “Бунёдкор” баҳсида имкониятлар 50га50”

Хабарингиз бор, бугун Тошкентда Ўзбекистон Кубогининг ярим финал жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Унда “Локомотив” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилади.
Ёдингизда бўлса керак, ушбу клубларнинг дастлабки баҳсида 2:2 натижаси қайд этилганди. Демак бугун ким ютса, ўша жамоа финал йўлланмасини қўлга киритади.

Муросасиз руҳда ўтиши кутилаётган мазкур ўйин олдидан, ўз вақтида миллий чемпионатимизда ва Қозоғистон чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб, бир неча бор мамлакат Кубокларини қўлга киритган Жаъфар Ирисметовнинг мулоҳазалари билан қизиқдик.

- Жаъфар ака, бугун Тошкентда кечадиган ярим финал жавоб учрашуви олдидан ҳар ким турли хил фикрларни билдирмоқда. Шу ўринда сизнинг ҳам мазкур ўйин олдидан қарашларингизни билмоқчи эдик.
- Ҳа, бугунги ўйин кескин суръатда ўтиши турган гап. Боиси пойтахтнинг иккала жамоаси ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқади. Иккиси ҳам бир-бирига жиддий рақобатчи саналади. Биринчи ўйинда, адашмасам дуранг қайд этилганди. Лекин шунга қарамай, жавоб баҳси олдидан шахсан мен бу иккала клубнинг ҳам имкониятларини 50га50 баҳолайман.

- Хабарингиз бўлса керак, “Бунёдкор”нинг асосий посбони, ярим жамоа ҳисобланмиш Игнатий Нестеров яқинда жиддий жароҳат олиб, сафдан чиқди. Айтишларича маҳоратли дарвозабон учун мавсум поёнига етган. Нима деб ўйлайсиз, ушбу йўқотиш “Бунёдкор”нинг зарарига хизмат қилмасмикин?
- Тўғри, Нестеровнинг тажрибаси катта. У бўлганида балки жамоасига осон бўларди. Аммо ўйлайманки, бу - “Бунёдкор” учун жиддий йўқотиш бўлиб қолмайди ва мураббийлар штаби иккинчи посбонни ўйинга тайёрлай олади. Менимча, Мурод Зуҳуров ҳам ёмон кўринмаяпти.

- Эртага шунингдек, мамлакат Кубогининг яна бир ярим финал учрашуви бўлиб ўтади. Қаршида кечадиган “Насаф” – “Пахтакор” баҳсида кўпроқ кимнинг имкониятини юқори баҳолайсиз?

- Ушбу жамоаларнинг ҳам биринчи ўйинида дуранг қайд этилганлигини инобатга олиб айтадиган бўлсак, эртага кўпроқ “Насаф”да имконият яхши дейиш мумкин. “Пахтакор” ҳам ёмон ўйин кўрсатмаяпти. Таркиби асосан ёшлардан иборат бўлган жамоага охирги пайтларда бир текисда барқарор ўйин кўрсатиш қийин бўлмоқда. Лекин бу жамоа ҳам финал йўлланмасини қўлга киритиш учун бор имкониятини ишга солиши аниқ. “Насаф” эса бироз тажрибали эканлигини унутмасли керак. Бошқача айтганда, бу ўйинни 60га40 деб баҳолаган бўлардим.

- Сизнингча, ушбу жуфтликларда ғолиб чиққан қайси клуб бош совринни қўлга киритади?
- Кенг қамровда олиб қарайдиган бўлсак, бу йил Кубокни пойтахт клубларидан бири олиш эхтимоли юқори. Бу борада кўпроқ “Локомотив” билан “Бунёдкор”ни кўрсатган бўлардим. Чунки вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, бугунги кунда ушбу клубларнинг имконияти бошқаларга нисбатан юқори. Айниқса “темирйўлчилар” бу йил мамлакат Кубоги ва чемпионликни қўлга киритиш учун астойдил курашишини яширмаяпти. Бу клуб олтин дубль қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу боис таркиби ҳам кучли кўриниш олган.

“Бунёдкор”нинг эса Кубок ўйинларида тажрибаси катта. Тўғри, “Насаф” ҳам бу йилги чемпионатда барқарор ўйин намойиш этмоқда. Жамоа анча вақтдан бери ютқазмаяти. Аммо барибир Тошкент жамоаларининг Кубокни қўлга киритиш имконияти юқори, менимча.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика