

Санкт-Петербургликлар ЕЧЛдаги муваффақиятсизликларга қарамасдан мураббийга ишонишда давом этади. Клуб келажакни у билан бирга кўрмоқда. Семакнинг амалдаги шартномаси 2+1 кўринишига эга. Келишувнинг дастлабки қисми ушбу мавсум охирида тугайди. Томонлар шартномани автоматик узайтириш ҳуқуқига эга. "Зенит" Россия чемпионатнинг ортда қолган 16 учрашувида 36 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қиляпти.



