

46 ёшли мутахассисга "Зенит" қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек "Милан" ва "Марсель" клублари ҳам мураббийга бефарқ эмас.
Қайд этиш керакки, чет эл клублари Португалия клуби устози билан бир неча бор алоқа қилишган.
Консейсау 2017 йилдан бери "Порту"да ишлайди. Клуб унинг қўл остида 2 бор Португалия чемпиони бўлди ва жорий мавсум Чемпионлар Лигаси 1/4 финалига чиқди.



