«Зенит» Дамиао учун 22 миллион евро бермоқчи

Narzulla Saydullayev
17 июл 2013
«Зенит» «Интернасьонал» ҳужумчиси Леандро Дамиао учун таклифни оширмоқчи.
Питер клуби 23 ёшли Бразилия терма жамоаси аъзоси учун 22 миллион евро беришга тайёр, деб хабар бермоқда Gaucha.

Манбанинг хабарига кўра, томонлар иштирокидаги навбатдаги музокаралар пайшанба куни бўлиб ўтади.

Олдинроқ «Зенит» Дамио учун 20 миллион евро, «Наполи» эса 22 миллион евро бермоқчи эди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru