"Зенит" Алиссонни сотиб олмоқчи
09 янв 19:59
Янгиликлар
Журналист Марко Гевешнинг хабар беришича, "Атлетико Минейро"нинг 19 ёшли вингери Алиссон "Зенит" скаутлари эътиборини тортган.
Маълум қилинишича, шу трансфер ойнасининг ўзида Россия клуби "Атлетико Минейро"га таклиф юборади.
"Айни пайтда менда "Зенит" ва Лотин Америкаси вакиллари ўртасидаги музокаралар борасида аниқ маълумот йўқ, лекин "Зенит" ёш, иқтидорли Алиссон Сантанага қизиқаётганидан хабардорман. Алиссон питерликлар аъзоси Педро билан Жанубий Америка ёшлар чемпионатида бирга тўп тепиши кутилмоқда".
"Атлетико Минейро" сафида 41 ўйинда бразилиялик 3 та гол урган ва 1 та ассист қайд этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар